Бош саҳифа / Туман хақида / Умумий маълумотлар
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Умумий маълумотлар


БАЛИҚЧИ ТУМАНИ ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

 

Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилоятиБалиқчи тумани 1926 йилнинг29сентябрда ташкил топган.

Ҳудуди 338,9 кв.км.

Балиқчи тумани вилоятимизнинг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб жанубий-ғарбий томонидан Олтинкўл, Бўз ва Улуғнор туманлари билан шимолий-шарқдан Наманган вилояти ва Избоскан тумани билан чегарадош.  

Туманда 185,5минг киши ёки вилоят аҳолисининг 6,4 фоизи истиқомат қилади.

Аҳолининг 34,3 фоизи ёки 67203 нафари шаҳарларда, 65,7 фоизи ёки 118297 нафари қишлоқлардаяшайдилар. Булар 7 миллат ва элатларга мансуб кишилардир. Уларнинг 92,6 фоизини ўзбеклар, 0,4 фоизини руслар, 0,2 фоизини татарлар, 3,6 фоизини қирғизлар, 1 фоизини тожиклар, 2,2 фоизини бошқа миллатлар ташкил этади.

2015 йилда 4512 нафар ўғил ва қизлар туғилиб, аҳолининг йиллик ўртача ўсиши 3630  кишини ташкил этди.

Туманда аҳоли зичлиги вилоят бўйича энг юқорилардан бўлиб,                                1 кв.км.га 547,7 киши тўғри келди.

 

Маъмурий таркиби

Туман маркази Андижон шаҳридан 49 километр узоқликда жойлашган.

Туман вилоят туманлар орасида салмоқли ўринга эга. Вилоятнинг умумий ер майдонининг 7,9 фоизини, аҳолисининг 6,4 фоизини ташкил қилади.

Туманда 3 та шаҳарча ва 9 та қишлоқ фуқаролар йиғинлари, 65 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ва 44 та аҳоли яшаш пунктлари мавжуд.

Меҳнат ресурслари

2016 йилнинг 1 январь ҳолатига туманда106,6 минг нафар меҳнатга лаёқатли аҳоли бўлиб, ҳисоб-китобларга кўра уларнинг 87,6 минг нафари иқтисодиётнинг турли тармоқларида банддирлар. Булар давлат тасарруфидаги ташкилотларда ҳамда иқтисодиётнинг муқобил турларида меҳнат қиладилар.

 

Иқтисодиёт таркиби

Туманда жами 1449 та (Дехқон ва фермер хўжаликларисиз)кичик бизнес субъектлари рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан61 таси кичик корхона, 1388 таси микрофирмалардир. Бундан ташқари, туманда 1763 та якка тартибда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олинган.

 

Саноат

Туман халқ хўжалигининг етакчи соҳаларидан бири бўлган саноат тармоғида 2015йилда 294,8 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, ўсиш сурати ўтган йилга нисбатан таққослама бахоларда 114,9 фоизни ташкил этади. Саноат корхоналари томонидан 120,3 млрд. сўмлик ҳалқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилиб, 2014 йилга нисбатан  117,7 фоизга ортган. Аҳоли жон бошига ҳалқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш ҳажми 654,7 минг сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 115,3 фоизга ортган.

Ташқи иқтисодий алоқалар

2016 йил 1 январьҳолатига туманда 6 та чет эл инвестицияли корхоналар мавжуд бўлиб, хозирги кунда 6 та қўшма корхонаси ишлаб келмоқда.  2015 йилда ушбу корхоналарда ишловчилар сони 125 нафарга етган.

Туманида 2015 йил давомида ташқи савдо айланмаси ҳажми 54,3 млн АҚШ долларни, экспорт хажми 39,3 млн АҚШ доллар, импорт ҳажми 15,1 млн АҚШ долларни ташкил этмоқда.

 

Қурилиш

Капитал қўйилмалар ҳажми 58,2 млрд. сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 111,4фоизга ортган, барча пудрат ташкилотлари томонидан 2015 йилда 87,6 млрд. сўмлик пудрат ишлари бажарилиб ўтган йилга нисбатан 137,1 фоизга ортган. Бу даврда туманда 56 минг кв.метрдан зиёд уй-жойлар қурилди. 2015 йил намунавий лохиха асосида қурилган уйлар 45 та, 14,3 км ичимлик суви тармоқларифойдаланишга топширилди.

Шунингдек, 1 та соғлиқни сақлаш объектиқурилиб фойдаланишга топширилди, 2 та умумтаълим мактаби ва 1 та қишлоқ врачлик пункти таъмирланди.

Молиявий натижалар

2015 йил давомида маҳаллий бюджет даромадлар (сувенсиясиз) режаси              31 млрд. 724 млн. 400 минг сўм бўлиб, ҳақиқатда 31724,4 млн. сўм ёки белгиланган прогноз режага нисбатан 100 фоизга бажарилган.

Маҳаллий бюджет ҳаражатлар режаси 81 млрд. 618 млн. 572 минг сўм бўлиб, амалда 80931.9 млн. сўм белгиланган прогноз режага нисбатан                     99,2 фоизгабажарилди.

Агросаноат мажмуи

Қишлоқ хўжалиги туман иқтисодиётини салмоқли қисмини ташкил қилади ўртача ер бали банитети 52 ни ташкил этади. Туманда жами 338,9 минг гектар ер майдони бўлиб, шундан файдаланадиган ерлар 19,4 минг гектарни ташкил қилди. Янги ерларни ўзлаштириш имконияти чекланган. Шунинг учун ерга муносабатни ўзгартириш, ундан самарали фойдаланиш, олинадиган хосил салмоғини ва сифатини яхшилаш туман Қишлоқ хўжалик ходимларининг асосий мақсадларидан бирига айланган.

Туманда 2015 йилда ишлаб чиқарилган ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми 328,6 млрд. сўмга тенг бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан                 107,1 фоизни ташкил қилди. Туманда 735 та фермер  хўжаликлари фаолият кўрсатиб келмоқда.

2015 йилда улар томонидан деҳқончилик маҳсулотлари ҳисобланган жами 35,5 минг тонна пахта, 59,5 минг тонна дон, 23 минг тонна картошка, 20 минг тонна полиз, 101 минг тонна сабзавот, 35 минг тонна мева, 2 минг тонна узум маҳсулотлари етиштирилди ҳамда чорвачилик маҳсулотларидан 8 минг тонна гўшт, 56 минг тонна сут, 28 млн дона тухум маҳсулотлари олинди.

 

Савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш

Туман ҳудудида 1147 та савдо, шундан 40 та умумий овқатланиш шаҳобчалари мавжуд. Аҳолига савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш асосан хусусий савдо шахобчалари ва тадбиркорлар томонидан амалга оширилмокда.

2015 йилда туманда чакана савдо айланмаси хажми 240 млрд. 791,6 млн сўмга тенг бўлиб, ўсиш суръати  112,4 фоизни ташкил этди.

Аҳоли жон бошига чакана  савдо айланмаси ҳажми 1310 минг сўмга тенг бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 110,1 фоизни ташкил этди.

Кўрсатилган пуллик хизматлар хажми 141,73 млрд сўмга тенг бўлиб, ўсиш суръати 112,8 фоизни ташкил этди.

Ахоли жон бошига кўрсатилган пуллик хизматлар хажми 771,1 минг сўмга тенг бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 111,3 фоизни ташкил этди.

Маиший хизматлар хажми 17,96 млрд сўмга тенг бўлиб, ўсиш суръати               115,1 фоизни ташкил этди.

Ахоли жон бошига кўрсатилган маиший хизматлар хажми 97,7 минг сўмга тенг бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 114,6 фоизни ташкил этди.


Ижтимоий соҳа


Ҳисобот даврида ижтимоий соҳа тизимини ривожлантиришга қаратилган қатор ишлар амалга оширилди.

Туманда 56 та умумтаълим мактаби муассасалари, 28 та мактабгача тарбия муассасалари ва болалар ва ўсмирлар муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Ўқув-таълим муассасаларида 26235 нафар ўқувчиларга 2590 нафар ўқитувчилар билим бермоқдалар, мактабгача тарбия муассасаларида 3103 нафар болаларга 267 нафар тарбиячилар таълим тарбия бермоқдалар.

Тумандаги 8 та коллежда 8272 нафар ўқувчига 663 нафар ўқитувчи ва мухандис педагоглар билим бермоқдалар. 2015 йилда жами 3257 нафар битирувчиларга ишлаб чикариш ва иқтисодиётниннг турли тармокларига йулланмалар берилди. Янги ўқув йили учун 2557 нафар ўқувчи қабул қилиниб, таълим бериб борилмоқда.

Шунингдек 1 та мусиқа ва санъат мактабида 164 нафар ўқувчилар таълим олмоқдалар.

Булардан ташқари 3 та мактабдан ташқари таълим муассасалари бўлиб, бундан 2 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида 1902 нафар ўқувчилар таълим олмоқдалар.

2015 йилда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишлари давом эттирилди. Йил давомида  1 та шифохона, 25 та қишлоқ врачлик пунктлари фаолият кўрсатди.

Ҳисобот йилида маданий-маърифий ва спорт муассасалари фаолиятини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинди. Йил давомида 14 та ахборот ресурс марказлари, 56 та мактаб таълим муассаса кутубхона, 7 та  маданият аҳоли дам олиш марказлари, уларда 37 та турли тўгараклар ва жамоалар фаолият кўрсатиб келди.

Шунингдек туманда 2 та стадион, 72 та спорт заллари ва 2 та сузиш хафзаси, 5 та теннис корти, 7 та отиш тирлари, 1 та кураш майдони, 2 та болалар ва ёшлар спорт мактаби ва 200 та бошқа спорт ишноотларида аҳолини спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишига шароит яратиб берилди.

         Туманда ўртача ойлик иш ҳақи 977,2 минг сўмни ташкил этмоқда. Туман аҳолисининг умумий даромадлари 513,2 млрд сўмни, ҳаражатлари эса                  495 млрд. сўмни ташкил этмоқда. Ахоли жон бошига хисобланган даромадлар 2766,3 минг сўмга ҳамда ҳаражатлар 2668,5 минг сўмга тўғри келмоқда.

Туман Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси бўлими томонидан тумандаги 17786 нафар нафақачиларга ҳизмат кўрсатиб келинмоқда. Уларга бир ойда ўртача 5 млрд 475 млн 195 минг.сўм пенсия ва нафақа пуллари етказиб берилди.

2016 йил 1 январь ҳолатига туманда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони               106,6 минг кишини ташкил этади.

2015 йил давомида жами 4689 та янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан:

- ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш ва қувватларни янгилаш хисобига 2749 та;

  - Бундан ташқари йўналишлар хисобига 1940 та;  

  - кичик корхона ва микрофирмаларни ривожлантириш хисобига 488 та;

- хусусий тадбиркорликни ривожлантириш хисобига 410 та;

- фермер хўжаликларини ривожлантириш хисобига 345 та;

- барча йўналишлар бўйича уй мехнатини ташкил қилиш хисобига 1940 та;

-  ишлаб чиқариш инфратузилмасини хамда ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш хисобига  300 та;

- бозор инфратузилмасини ривожлантириш хисобига 5 та;

- фаолият курсатмаётган, ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш хисобига 285 та.



Охирги ўзгариш: 17/11/2016 13:30 Кўрилганлиги: 3801
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1197 (100%)
Кўриб чиқилган: 1015 (85%)
Кўриб чиқилмоқда: 182 (15%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 6
 
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг